Линклар

Бугун Жанубий Кореяда Осиë спорт ўйинлари якунланди.


Энг кўп медаллар хитойлик, жанубий кореялик ва япониялик спортчиларга насиб бўлди.
Жанубий Кореянинг Бусан шаҳрида 40дан ошиқ мамлакатдан келган спортчилар сузиш, бокс, футбол ва бошқа қатор ўйинларда кучларини синадилар.
Қозоғистон 20та олтин медал билан 4 ўринни, Ўзбекистон эса 15та олтин медал билан 5 ўринни эгаллади. Қирғизистонлик ва туркманистонлик спортчилар биттадан олтин медал олдилар.
Тожикистонлик спортчилар 2та кумуш ва 4та бронза медалига сазовор бўлдилар. Афғонистонлик Рола Замоний хоним таэквондо мусобақасида 3 ўринни эгаллаб, ягона бронза медал билан мамлакатига қайтди.
XS
SM
MD
LG