Линклар

logo-print

Бугун Пекинда БМТ котиби Кофи Аннан Хитой давлат бошлиғи Цзянь Цземинь билан учрашди.


Учрашувдан кейин Аннан, шу хафтада БМТ хавфсизлик кенгаши Ироқ муаммосига ечим топишига ишонишини айтди.
Аннан, шунингдек, шанба куни Балида содир этилган терактни қоралади. У жаҳон давлатларини халқаро терроризмга қарши курашда ҳамкорлик қилишга чақирди.
Аннан Хитой ОИТС эпидемияси қаршисида тургани хусусида ҳам огоҳлантирди ва Хитой ҳукуматини касалликнинг кенг тарқалишига йўл қўймаслик учун зудлик билан жиддий чора-тадбирлар кўришга даъват қилди. БМТ расмийларининг айтишларича, агар қўшимча зарур чора-тадбирлар кўрилмаса, 2010 йилгача Хитойда 10 миллион киши ОИТС касаллигига чалиниши мумкин.
Аннан 2-кунлик Хитой ташрифидан кейин Муғулистон ва Марказий Осиë давлатларига сафар қилади.
XS
SM
MD
LG