Линклар

ББС радиоси Хитой ҳукумати ББСнинг ўзбек тилидаги эшиттиришларини бўғаётганини маълум қилди.


Бу радионинг Ўзбекистон ва унинг ташқарисидаги тингловчиларга узатаётган эшиттиришларига таъсир этмоқда.
Британия радиоси ўзининг халқаро эшиттиришлари ўтган ойдан бошлаб бўғила бошланганини, шу сабабли радио Хитой ҳукуматига норозилик билдирганини малум қилди. ББСнинг айтишича, тингловчилар радио эшиттиришларини Ўзбекистон пойтаҳти Тошкент шаҳри ва унинг атрофида ўрта ва FМ тўлқинларида бемалол эшита оладилар. Аммо мамлакатнинг бошқа жойларида ББС эшиттиришларини тинглаб бўлмайди. Шуни эслатиб ўтиш лозимки, Афғонистоннинг шимолий қисмида яшовчи 1.5 миллион ўзбек ва ҳозир Хитой назоратида бўлган Шарқий Туркистон яъни Шинжон вилоятининг туб аҳолиси бўлган уйғурлар ББС радиосининг ўзбек тилидаги эшиттиришларини яхши тушунади ва тинглайди.
XS
SM
MD
LG