Линклар

Исроил полицияси фаластинлик юқори лавозимли диний уламони бугун Қуддус шаҳридаги полиция идорасига олиб келди ва уч соат давомида сўроқ қилганидан кейин уни озод этди.


Исроил полицияси матбуот вакили Жил Клейман муфтий Шайҳ Экрима Сабри Исроил Бош прокурори тавсияси билан текшириш ўтказиш учун қўлга олинганини айтди. Клейманга кўра, ушбу текширув муфтийнинг июн ойида Фаластин матбуотида, фаластинликлар Исроил босқинига қарши худкуш бомба ҳужумидан фойдаланиш ҳуқуқига эгалиги ҳақида гапирган гаплари билан боғлиқ.
Сабри расман Қуддус шаҳри ва Фаластин муфтийси ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG