Линклар

1978 йилда Шимолий Кореяга ўғирлаб кетилган беш нафар япониялик 24 йилдан кейин, бугун Японияга биринчи маротаба қайтдилар.


Уларнинг ватанга қайтиши Япония телевидениеси орқали тўғридан-тўғри кўрсатилди. Шимолий Корея ўз жосусларига япон тилини ўқитиш мақсадида 13 нафар япониялик ўғирлаб мамлакатга олиб келинганини тан олган. Ҳозир 40 ёшдан ошган ушбу японияликлар икки ҳафтадан кейин Шимолий Кореяга қайтадилар. Чунки уларнинг айримлари у ерда хотин ва болаларини қолдириб келганлар. Пхенян расмийлари ўғирлаб келинган бошқа саккиз нафар япониялик ўз жонига суиқасд қилиш, касаллик ва фалокат натижасида оламдан ўтганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG