Линклар

logo-print

НАТО ПАРЛАМЕНТ АССАМБЛЕЯСИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ЎЗБЕКИСТОНГА ТАШРИФ ҚИЛМОҚДА


2002 йил 14 октябр куни НАТО парламент ассамблеяси вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюришди. Делегация Италия¸ Франция¸ Германия¸ Британия ва Туркия парламент аъзоларидан иборатдир. 14 октябрда делегация аъзолари АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасида бўлиб, элчи Жон Хёрбст билан сухбатлашдилар. Маълумотларга кўра¸ сухбат давомида Ўзбекистондаги иқтисодий вазият ҳамда инсон ҳуқуқлари масалалари мухокама қилинган.
15 октябр куни делегация Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Рушет Уман билан ëпиқ эшиклар ортида учрашув ўтказди. Маълумки, Туркия элчихонаси НАТОнинг Ўзбекистондаги координатори вазифасини ўтайди.
Делегация аъзолари шунингдек Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган халқаро ташкилотлар ва НАТОга аъзо давлатларнинг Ўзбекистондаги элчилари билан учрашишди. Бу учрашув ҳам ёпиқ эшиклар ортида ўтган бўлса-да, маълумотларга кўра¸ унда асосан Ўзбекистондаги иқтисодий, сиёсий вазият ҳамда мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари вазияти мухокама этилган.
НАТО парламент ассамблеяси делегацияси Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Мудофаа вазирлигида ҳам музокара ўтказди.
XS
SM
MD
LG