Линклар

Украина президенти Леонид Кучма бугун Варшавада Европа Иттифоқи раҳбарияти вакилларидан бири Хавьер Солана билан сўзлашувлар олиб бормоқда.


Сешанба куни Солана Киевни демократик тамойилларга амал қилиб, четга қурол сотишни бас қилишни сўради. "Акс холда, - деб таъкидлади Солана, - Украина учун изоляция ҳолатида қолиш хавфи бор".
Америкалик ва британиялик экспертлар Киевда Украинанинг БМТ санкцияларига хилоф равишда Ироққа мураккаб радар тизимларини сотгани борасидаги маълумотларни аниқлаш ишларини давом эттирмоқдалар. Ўз навбатида Кучма бу маълумотларни рад этди. Аммо АҚШ томони, Украина Ироққа "Калчуха" мураккаб радар тизимларини етказиб бериш режасини маъқуллагани аниқ эканини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG