Линклар

Индонезиядаги фожеа сабоқлари.

  • Абдулла Искандар

Бундан бир неча кун олдин Балида юз берган фожеа инсониятни яна бир марта террор ва уни келтириб чиқарувчи сабаблар ҳақида ўйланишга ундади.
АҚШ президенти Жорж Буш 200га яқин инсон ҳаëтини нобуд қилган бу террор амалиëти Ал Қаеда тармоғи тарафидан амалга оширилганлиги ҳақида қатий ишонч билан гапирмоқда.
Бундан бир муддат олдин Индонезия мудофаа вазири Абдул Жалил ҳам шунга ишора қилганди.
Австралия расмийлари эса Бали фожеасига "Жамаа Исламия" радикал гуруҳининг алоқадорлигини таъкидламоқда. " Ню- Йорк"таймс газетасида чоп қилинган мақолада эса Ироққа қарши уруш тезроқ бошланишини истаган Америка Қўшма Штатларининг ўзи" Бали портлашларига ҳомийлик қилган"деган таҳмин илгари сурилади.
Мавзуга оид тафсилотлар Абдулла Искандар лавҳасида .
Гўзал оромгоҳларидан бўлган Бали оролида содир бўлган фожеадан бир неча кун ўтган бўлса ҳам Индонезия ҳамжамияти бу воқеа таъсиридан ҳали ҳам ўзига кела олмаяпти.
Бомба портлаши оқибатида ўлганлар рўйҳати кундан кунга янги исмлар билан узаймоқда. 15 октабрга келиб ўлганлар сони 190 нафарни ташкил қилди. Бундан атиги бир неча кун олдин оролнинг кўркига кўрк қўшиб турган тунги клуб ўрнида ҳозир фақат вайроналарни кўриш мумкин. Вайрона ўртасида бир ярим метр радиусдаги зовур ҳосил бўлган. Бутун атрофда синган шиша синиқлари.
Портлашдан сўнг касалҳонага келтирилган 300 нафар ярадорнинг бири Австалиялик турист Ричард Пуур ўз бошидан кечирганларини ҳануз унута олмаяпти."Ҳаммаси бирдан бошланиб, ҳамма нарса остин устин бўлиб кетди ва бирдан дискотека биноси устимизга қулади."
Ушбу терактлардан бери бир неча кун ўтган бўлса ҳам, фожеа айбдорлари номалумлигича қолмоқда. Албатта энг аввало бу портлашларда исломиий гуруҳларнинг қўли борлиги гумон қилинмоқда.
АҚШ президенти Жорж Буш 190 нафар инсон ҳаëтига зомин бўлган бу террор амалиëтининг орқасида "Ал –Қаеда" тармоғи турибди. Душанба кунги чиқишида Буш –"Қувайтдаги Америка аскарларига қилинган тажовуз, Француз танкерининг портлаши ва Бали фожеаси бир занжирнинг турли ҳалқалари каби кўринмоқда" дея гапирди. Бундан бир мунча олдин Индонезия мудофаа вазири Абдул Жалил ҳам Балидаги терактлар профессионаллар тарафидан уюштирилгани, бу ҳолат эса "Ал- Қаеда" тармоғи Индонезияда ҳам мавжудлигидан далолат беради деди. Австралия ҳукумат вакиллари Балидаги портлашларга индонезиядаги Ал Қаедага алоқадор радикал гуруҳ "Жамаа –Ислами" эканлигини гумон қилишмоқда. Бу гумонларнинг ҳаммаси "бўрининг еса ҳам оғзи қон емаса ҳам" қабилида кўринмоқда. Аммо ҳамма ҳам бу портлашларга фақатгина мусулмонлар айбдор деб ҳисоблаëтгани йўқ. "Ню-Йорк таймс" газетасида чоп қилинган, журналист Сидней Жонеснинг Индонезиядаги террор оқибатлари мақоласида "Ироққа уруш бошлашни тезлаштириш мақсадида АҚШ ҳукуматининг ўзи Бали портлашларига ҳомийлик қилганлиги" ҳақида таҳмин илгари сурилади. Бошқа манбалар эса "Индонезия президентини таxтдан ағдариш мақсадида армия тарафидан амалга оширилган тадбир" бўлиши мумкинлиги ҳақида гапирмоқдалар. Аммо нима бўлганда ҳам терактлардан энг аввало Индонезия иқтисоди зарар кўрганлиги рост. "Бир кун уруш бўлган жойдан қирқ кун ризқ қочади" деганидек Душанба куни Жакарта фонд биржаси кўрсаткичи ўн фоизга пастга тушди. Миллий валюта қиймати ҳам тушиб кетди. "Жакарта -Пост" газетасининг ëзишига кўра мамлакатдаги чет эллик тадбиркорлар кетиш тадоригини кўришмоқда. Маҳаллий инвесторлар эса бундай таҳликали вазиятда иқтисодга янги молиялар ëтқизиш ниятлари йўқлигини айтишмоқда.
Саëҳат фирмалари, Учоқ ширкатлари, фожеадан кўрган зарарларини ҳисоблашар экан Бали оролида полиция террор оқибатларини ўрганмоқда. Жиноят қидирув ишларига маҳаллий миршаблар билан биргаликда Америка Қўшма Штатлари, Австралия, БуюкБритания Германия ва Япониялик мутаҳасислар ҳам жалб қилинган. Иккита индонезия фуқароси ҳибсга олиниб сўроқ қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG