Линклар

logo-print

Қўшма Штатлар маъмуриятининг маълум қилишига кўра, Шимолий Корея 1994 йил шартномасига ҳилоф равишда, ядровий қуроллар ишлаб чиқараëтганини эътироф этган.


Давлат департментининг матбуот вакили Ричард Баучернинг қайд этишича, шу ой бошида Шимолий Корея расмийлари АҚШ делегациясига, улар 1994 йилги шартномага амал қилмасликларини айтишган.
Мазкур шартномада, Шимолий Корея нефт ва енгил сувда ишлайдиган ядровий реакторлар олиши эвазига ядровий қуроллар ишлаб чиқармасликка рози бўлган эди.
Баучер Шимолий Кореяни ўзининг ядровий қуроллар дастуридан воз кечишга чақирди.
Жанубий Корея президенти Ким Дай-Жунг малаҳатчисининг айтишича, президент бу масалага ниҳоятда жиддий қарайди, аммо Шимолий Корея муаммога музокаралар орқали ечим топиш учун харакат қилишига ишонади.
Хитой ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, келишмовчилик тинч йўллар орқали ҳал этилиши зарур.
XS
SM
MD
LG