Линклар

Бугун Франция ва Россия Ироққа қарши ҳужум қилинишига қарши эканини яна бир бор такрорлади.


Франция президенти Жак Ширакнинг айтишига кўра, унинг давлати бўҳронни тинч йўл орқали ҳал этиш учун харакат қилишни давом эттирмоқда.
Россия ташқи ишлар вазири Игорь Ивановнинг таъкидлашича, БМТ хавфсизлик кенгашининг Ироқ борасидаги янги резолюциясида ҳарбий инспекторларни тезроқ мамлакатга қайтариш назарда тутилган бўлиши ва унда ҳарбий куч қўллашга руҳсат берилмаслиги керак.
АҚШ ва Британия БМТ хавфсизлик кенгашидан Ироқ хусусидаги янги резолюцияни қабул қилишни сўрамоқда. Резолюция лойиҳасида, агар Бағдод ҳукумати ҳарбий инспекторларнинг талабларини бажармаса, Ироққа қарши ҳарбий куч қўллашга руҳсат берилган.
XS
SM
MD
LG