Линклар

logo-print

Афғонистоннинг Хўст вилоятида қуролли гуруҳлар ўртасида тўқнашувлар содир бўлгани маълум қилинди.


Хўст вилоятининг ҳокими Хаким Танивал матбуот вакилининг айтишига кўра, кеча тунда Подшохон Задран кучлари вилоят ҳокимининг аскарларига қарши ҳужум қилган. Матбуот вакили Муҳаммадхон Ғўрбўзнинг айтишига қараганда, бугун Нодир Шоҳкот худудида икки томон ўртасида жанг бўлган.
Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳридаги бир мактабда портлаш содир бўлгани оқибатида бир ўқитувчига тан жароҳати етди. Бугун БМТ Болалар жамғармаси - ЮНИСЕФ матбуот вакилининг айтишига кўра, ушбу портлаш сешанба куни содир бўлган ва ўша вақтда мактабда ўқувчилар бўлмаган. Терговчилар хулосасига қараганда, ўқитувчининг хонасига кичик бир портловчи мослама қўйилганга ўхшайди.
Яқинда Афғонистондаги бошқа кўплаган мактабларга ҳам шунга ўхшаган ҳужумлар содир этилди.
XS
SM
MD
LG