Линклар

БМТнинг маълум қилишига кўра, Афғонистон кўкнор етиштириш бўйича жаҳонда яна биринчи ўринни эгаллаган.


БМТнинг Афғонистон бўйича махсус намоëндаси Лахдар Браҳимининг айтишига қараганда, ҳукумат наркотиклар ишлаб чиқарилишини таъқиқлаб қўйганига қарамай, жорий йилда деҳқонлар тахминан 2.500 тонна кўкнор етиштирган.
Бугун Кобулда гиëҳвандликка қарши ўтказилган конференцияда чиқиш қилган Браҳими, кўплаган деҳқонлар оиласини боқиш учун кўкнор етиштириб сотишга мажбур бўлиб қолгани оқибатида наркотиклар ишлаб чиқарилишини тўхтатиш қийин бўлаëтганини таъкидлади.
Афғонистоннинг Ўтиш даври президенти Хамид Карзай ҳукумати апрелда мамлакат бўйлаб кўкнор етиштиришни тўхтатган деҳқонларни молиявий ëрдам билан таъминлашга қаратилган бир дастурни амалга оширишни бошлади. Аммо БМТнинг билдиришича, деҳқонларга таклиф этилаëтган ëрдам пули, уларнинг кўкнор етиштиришдан кўрадиган даромадига қараганда анча камдир.
XS
SM
MD
LG