Линклар

Эрон президенти Муҳаммад Ҳотамийнинг айтишига қараганда, Эрон ва Туркия Ироқ бўҳрони хусусида бир хил қарашга эга.


У бу хақда Украина сафарини якунлаганидан сўнг Истанбул минтақавий саммитига иштирок этиб, Теҳронга қайтганидан кейин мухбирларга баëнот берди.
Ҳотамийнинг айтишига кўра, у ва Туркия президенти Аҳмад Неждет Сезер Ироқнинг худудий яхлитлиги сақланиши ва урушни четлаб ўтиш кераклиги борасида келишиб олганлар.
Ҳотамий, АҚШнинг Ироққа ҳужум қилиши натижасида Ироқ шимолида мустақил курд давлати ташкил қилинишига қарши эканини таъкидлади.
Туркия ҳам ироқлик курдларнинг мустақил бўлишига қаршидир. Анқара ҳукумати, агар Америка Ироқ президенти Саддам Ҳусайнни ҳокимиятдан четлаштирса, туркиялик курдлар ҳам мустақилликни даъво қилиши эҳтимолидан хавотирланмоқда.
Туркия мустақил курд давлати ташкил қилинишига йўл қўймаслик учун ҳарбий куч қўллаши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG