Линклар

Бугун Афғонистондаги қўмондон Подшо Хон Задран Хўст вилояти назоратини қайтадан қўлга киритиш учун курашни давом эттиришини айтди.


Бундан бир ой олдин вилоят ҳокими Ҳаким Танивалнинг қуролли кучлари Задранга вафодор ҳарбий кучларни Хўст шаҳридан сиқиб чиқарган. Шунга қарамай, қуролли қарама-қаршилик давом этаверди ва томонлар ўртасидаги сўнгги тўқнашув 17 октябр куни юз бергани билдирилди.
Афғонистондан олинган бошқа бир хабарда, халқаро тинчликни сақловчи кучлар пайшанба куни пойтахт Кобулдан жануб томонда ракета ва бошқа қуроллар яширилган омборни топганлари билдирилган.
Афғон армиясининг билдиришича, Афғонистоннинг жанубий қисмида жойлашган Жалолободда, шаҳар аэропортига бир қатор ракета ҳужумлари уюштирган шахс ҳибсга олинган.
XS
SM
MD
LG