Линклар

БМТ Бош котиби Коффи Аннан Марказий Осиё давлатларига биринчи расмий сафари доирасида бугун Ўзбекистонга келди.


Аннан Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ва ҳукуматнинг бошқа расмийлари билан учрашиб, минтақавий хавфсизлик, Афғонистонни қайта тиклаш ҳамда халқаро терроризмга қарши кураш масалаларини муҳокама қилади.
Коффи Аннан кеча президент Нурсултон Назарбоев билан сўзлашувлар олиб борганидан кейин Қозоғистондан Тошкентга келди. БМТ Бош котиби Ўзбекистондан кейин Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистонга боради.
Муҳтарам тингловчилар, Коффи Аннаннинг Тошкентга ташрифи тафсилотлари билан уч соатдан кейин ҳавога узатиладиган дастуримиз давомида танишасиз.
XS
SM
MD
LG