Линклар

Ракета ҳужумига жавобан Исроил армияси камида олти кишини ўлдирганидан кейин, бугун Европа Иттифоқи ва Россия томонларни оғир-босиқ бўлишга чақирди.


Фаластинликлар айтишларича, кеча Ғазо секторида ўлдирилганлар орасида икки бола ҳам бўлган. Воқеада ўнлаб фаластинликлар тан жароҳати олган. Уларнинг аксарини тинч аҳоли ташкил этади.
Исроил мудофаа вазири ўринбосари Вайзмэн Шири тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлганига ачиниш билдирди. Айни пайтда у фаластинлик жангариларни аёллар ва болалардан ҳимоя қалқони сифатида фойдаланганида айблади.
Яна бир воқеа. Бугун Хамас жангариси яхудийлар яшайдиган минтақа яқинида армия партулини ўққа тутганидан кейин, Исроил қўшинлари уни отиб ўлдирди.
XS
SM
MD
LG