Линклар

logo-print

БМТ Бош котиби Коффи Аннан бугун Қозоғистонда, БМТ Хавфсизлик кенгаши Ироқ бўҳрони хусусида муросага келиши мумкинлиги тобора аниқ бўлаётганини айтди.


Дипломатлар ҳам мухбирларга, АҚШ БМТ Хавфсизлик кенгашининг бошқа аъзолари, хусусан Россия ва Франция учун қабул қилиш мумкин бўлган шартни таклиф этиши мумкинлигини билдирдилар. 17 октябр куни АҚШ Давлат котиби Колин Пауэлл,агар лозим бўлса АҚШ БМТ Хавфсизлик кенгашининг тасдиғисиз ҳаракат қилишга тайёр эканини маълум қилди.
Бугун Байрут шаҳрида сўзлаган Франция президенти Жак Ширак эса Ироқ бўҳронини ҳал этишда куч ишлатмаслик кераклигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG