Линклар

logo-print

Француз тилида сўзлашувчи давлат бошлиқлари бугун Байрут шаҳрида уч кунлик саммитни давом эттирдилар.


Музокаралар чоғида 55 нафар лидер жумладан 41та давлат бошлиқлари ёпиқ эшиклар ортида терроризмга қарши кураш, Яқин шарқ можароси ва шу каби бошқа масалаларини муҳокама қилмоқдалар.
20 октябр куни Саммит йиғилиши ниҳоясида учрашувнинг якуний баёноти эълон қилинади. Саммитга Ливан президенти Эмил Лахуд раислик қилмоқда. Терроризм мавзусига бағишланган бугунги муҳокамаларни Франция президенти Жак Ширак бошлаб беради.
Француз тилида сўзлашувчи давлат бошлиқларининг биринчи саммити жума куни Байрутда бошлаганида унинг қатнашчилари АҚШ-Ироқ можароси тинч йўллар орқали хал этилишига чақирдилар.
XS
SM
MD
LG