Линклар

АҚШ қуролли кучлари марказий қўмондонлиги бошлиғи генерал Томми Франкс бугун Кобулда Афғонистон ўтиш даври президенти Ҳамид Карзай билан музокаралар олиб борди.


Покистондан Афғонистон пойтахтига келган Франкс бугун халқаро тинчликни сақловчи кучларнинг Турк қўмондони шунингдек Кобул шаҳридан шимолда жойлашган Багром ҳаво базасида хизмат қилаётган АҚШ аскарлари билан қисқа муддат учрашишни режалаган.
Франкс жума куни Исломобод шаҳрида Покистон президенти Парвез Мушарраф билан музокаралар олиб борди. Якшанба куни АҚШ генерали Томми Франкснинг Туркияга бориши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG