Линклар

logo-print

Туркманистон, Афғонистон ва Покистон вазирлари Туркманистон газини Араб денгизигача транспорт қилишни назарда тутган қувур қурилиши шартномасини жума куни Ашхобод шаҳрида имзоладилар.


Туркманистон президенти Сапармурод Ниёзовнинг матбуот котиби, ушбу шартнома имзоланиши учун 26 – 27 октябр кунлари Ашҳободда ўтадиган саммитда учта давлат бошлиқларига тақдим этилишини билдирди. Таклиф этилган 1.460 км узунликдаги газ қувури Туркманистоннинг Давлатобод ҳавзасидан бошланиб Афғонистон худуди орқали Араб денгизининг Покистонга қарашли соҳилигача етиб боради.
Ушбу қувур йилига 30 миллиард куб метр туркман газини Осиё бозорларига тарнспорт қила олиши тахмин қилинмоқда. Бироқ, 2 миллиард доллар сарфланиши мумкинлиги тахмин қилинаётган ушбу лойиҳа ҳозиргача молия билан таъминланмаган.
XS
SM
MD
LG