Линклар

Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида шанба куни маҳаллий фаластинликлар ва исроил полицияси ўртасида тўқнашув юз берди.


Исроил полицияси Наблус шаҳри атрофларидаги турар жой биноларни бузушга киришганида юзлаб фаластинликлар исроил полициясига қарши чиқишди. Ҳатто айрим фаластинликлар исроил бульдозерлари келаётган йўлга ётиб олишган. Тўқнашув давомида чамаси 30 кишининг яралангани айтилмоқда. Исроил Бош вазири Ариэль Шарон ҳамда мудофаа вазири Беньямин Бен-Элизер фаластинликларнинг бундай хатти-ҳаракатларини қораладилар. Маълумотларга кўра, исроил танклари Жининга ҳам қайтадан киритилган. Бундан икки кун олдин улар мазкур ҳудудлардан олиб чиқилган эди.
XS
SM
MD
LG