Линклар

Шимолий Корея ядровий дастури АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Жеймс Келлининг япон расмийлари билан бугун бўлажак сўзлашувлари диққат марказида бўлади.


Токиога келишдан олдин Келли Сеулда Жанубий Корея расмийлари билан музокара олиб борди. Музокаралар сўнгида чиқиш қилган Америка дипломати, Шимолий Корея Халқ Демократик Республикасини ядро қуролларидан воз кечтириш учун халқаро ҳамжамият тарафидан унга қарши босимлар кучайтирилиши лозимлигини таъкидлади.
Ўтган ҳафта Америка ҳукумати Пхеньян ўз ядро дастурига эга эканига иқрор бўлгани ҳақида баёнот тарқатди. Бу эса 1994 йили АҚШ ва Шимолий Корея ўртасида имзоланган битимга хилоф экани айтилади.
XS
SM
MD
LG