Линклар

Бугун Польша президенти Александр Квашневский ўзбек расмийлари билан музокара олиб бориш учун Тошкентга келди.


Ташриф давомида Польша раҳбарининг Ўзбекистон президенти Ислом Каримов, бош вазир Ўткир Султонов ва ташқи ишлар вазири Абдуллазиз Комиловлар билан учрашувлари режалаштирилган. Музокараларда террорчиликка қарши кураш, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний олиб ўтилиши олдини олиш ҳамда Афғонистон теварагидаги вазият билан боғлиқ масалалар мухокама этилади. Музокаралар сўнгида кўрилган масалалар юзасида қўшма коммюникенинг имзоланиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG