Линклар

Бугун Австралияда мотам куни.


Ушбу сана муносабати билан 10 мингга яқин киши мотам тадбирига йиғилди. 12 октябр куни Балида содир этилган портлашларда 190га яқин киши ҳалок бўлди, 300дан ортиғи яраланди. Уларнинг аксарияти Австралиялик сайёҳлар бўлган.
Австралия бош вазири Жон Хауард унинг мамлакати террорчиликка қарши курашда АҚШнинг яқин иттифоқчиси бўлиб қолажагини баён қилди. Олдинроқ, АҚШ давлат котиби Колин Пауэл Австралия ва Индонезия расмийларини террорчиликка қарши чораларни кучайтиришга даъват қилганди.
Шанба куни Индонезия полицияси "Жамаа исламия" ташкилоти етакчиси Абу Бакр Баширни террорчиликда гумон этиб ҳибсга олди. Индонезия ҳуқуқ-тартибот органлари Балидаги террорчилик ҳужумларини "Ал-Қоида" била яқин алоқада бўлган "Жамаа исламия" гуруҳлари уюштирган деган таҳминларни айтишмоқда.
АҚШ Давлат департаменти америка фуқароларига террорчилик хавфи боис Индонезийга бормай туришни тавсия этмоқда. Шанба куни бу борада чиқарилган махсус баёнотда террорчилар тарафидан Индонезияда америкаликларга қарши янги ҳужумлар ҳозирлангани айтилади. Бу борада Американинг Жакартадаги консулхонасига маълумот келиб тушган.
XS
SM
MD
LG