Линклар

logo-print

Ирландияда кеча ўтган референдумнинг дастлабки натижаларига кўра, сайловчиларнинг кўпчилиги, Европа Иттифоқи кенгайишига замин яратувчи шартномани қўллаб-қувватлаганлар.


Референдум ташкилотчиларининг айтишларича, 67 фоиз сайловчи шартнома учун, қолган 33 фоизи унга қарши овоз берган.
Референдум натижалари бугун кечқурун расман эълон қилиниши керак.
Маълумки, Ирландия 2000 йил декабрда Ниццада имзоланган шартномани ратификация қилмаган Европа Иттифоқининг ягона давлати. Олдинги референдумда 54 фоиз сайловчи унинг ратификациясига қарши чиққан эди.
XS
SM
MD
LG