Линклар

logo-print

Европа Иттифоқига киришга номзод давлатлар гиëҳванд моддалар бозорига айланмоқда.


Akram Faisullo

Марказий ва Шарқий Европада гиëҳвандлик кескин даражада ўзгармоқда. Хусусан, ëшлар орасида оғир наркотик моддаларни қабул қилувчилар сони ошиб бормоқда.
Бу минтақадаги мамлакатлар яқингача наркотикфурушлар учун Осиëдан наркотикларни Ғарбий Европага жўнатишда транзит йўллари сифатида кўрилар эди. Энди эса, бу мамлакатлар гиëҳванд моддалар бозорига айланмоқда. Четдан олиб келинаëтган наркотиклар, асосан, героин маҳаллий гиëҳванд моддалар ўрнини эгалламоқда.
Бундан ташқари, кўплаган давлатлар, айниқса, Болтиқ республикаларида игна орқали наркотик моддаларни қабул қилувчилар сони ошиб бораëтгани оқибатида иммун тақчилиги вирусига чалинганлар сони ҳам ортиб бормоқда.
Марказий ва Шарқий Европадаги Европа Иттифоқига киришга 10та номзод давлатда гиëҳвандлик борасида ўтказилган янги тадқиқот ишида, вазият ниҳоятда жиддий экани эътироф этилади. Мазкур тадқиқот натижалари шу ойда Европа Иттифоқининг наркотиклар ва наркомания бўйича мониторинг маркази томонидан чоп этилди.
Шу марказ бошлиғи Алекс Гусделнинг айтишича, номзод давлатларда гиëҳвандлик муаммоси хусусида биринчи марта махсус тадқиқот иши ўтказилган.
“Мазкур тадқиқот иши айнан ҳозир ўтказилганининг иккита сабаби бор. Биринчидан, биздаги маълумотларга қараганда, ўтган 4-5 йил мобайнида Европа Иттифоқига номзод давлатларда гиëҳвандлар сони, умуман олганда, ошган. Биз шунингдек, бу давлатларда героин ва экстази ўхшаган янги наркотик таблеткаларни қабул қилувчилар сони ортиб бораëтганини ҳам кузатмоқдамиз”, -деди Алекс Гусдел.
Янги тадқиқот иши Европа Иттифоқига номзод давлатлар - Чех республикаси, Венгрия, Полша, Словакия, Словения, Болгария,Руминия, Эстония, Латвия ва Литва ҳукуматлари томонидан берилган расмий маълумотларга асосланган. Унда гиëҳванд моддаларни қабул қилувчилар 3 тоифага ажратилган. Биринчи тоифага наша чекувчилар, иккинчисига наркотик таблетка истеъмолчилари, учинчи тоифага эса героинга ўхшаган оғир наркотикларни қабул қилувчилар киради.
Тадқиқот натижаларига кўра, худди Европа Иттифоқига аъзо давлатларда кузатилаëтгани каби, номзод давлатларда ҳам ëшлар орасида наша чекувчилар ва наркотик таблеткаларни қабул қилувчилар сони ошиб бормоқда. Аммо бу тоифаларга кирувчи шахсларнинг ашаддий наркоманга айланиш эҳтимоли жуда камдир. Бироқ 3 тоифадаги героин қабул қилувчиларнинг наркоманлик ботқоғидан қутилиши ниҳотда оғирдир.
3 тоифадагилар сони бошқа иккита тоифадагига қараганда кам бўлсада, уларнинг иммун тақчиллиги вируси каби касалликларга чалиниши хавфи янада юқоридир.
Марказий ва шарқий Европа минтақасида 3 тоифадагилар орасида энг кўп қабул қилинадиган наркотик модда - героиндир.
Чехиялик тадқиқотчи Томас Забранскийнинг айтишига қараганда, унинг мамлакатида ҳам героин кенг истеъмол қилинмоқда.
“Бир пайтлар героин қабул қилувчиларни, асосан, Прагада ва Бохемия ҳудудида учратиш мумкин эди, аммо 1998 йилдан бери героин мамлакатнинг барча ҳудудлари бўйлаб тарқалиб бораëтганига гувоҳ бўлмоқдамиз”, - деди Томас Забранский.
Тадқиқот натижаларига кўра, Болгария, Чех республикаси ëки Словенияда героинга ўхшаган оғир наркотиклар қабул қилувчилар сони ўртача ҳисобда аҳолининг 0.5 фоизини ташкил қилади. Аммо бу кўрсаткич Болтиқ республикаларида 15 ëшдан 64 ëшгача бўлган аҳолининг 1 фоизини ташкил қилади.
Маълумотларга қараганда, Болтиқ республикаларида ашаддий наркаманлар орасида иммун тақчиллиги вирусига чалинганлар сони кескин даражада ошиб бормоқда.
Тадқиқотчи Томас Забранскийнинг айтишига қараганда, Чех республикаси, Словакия ва Венгрияда наркоманлар орасида иммун танқислиги вирусига чалинганлар сони жуда камдир.
“Ғарбий Европа, Америка ëки Австралияга қиëслаганда Чех республикасида гиëҳвандлар орасида иммун тақчиллиги вирусига чалинганлар сони анча камдир. Ҳозиргача ўтказилган тестлар натижасида тахминан 22 нафар шундай гиëҳванд бемор борлиги аниқланди”, - деди тадқиқотчи Томас Забранский.
Унинг қайд этишича, нодавлат ташкилотлар томонидан олиб борилаëтган махсус дастурларга кўра, гиëҳвандлардан қўлланган игналар йиғиб олиниб, ўрнига янгилари берилмоқда ва шу йўл орқали улар орасида иммун тақчиллиги вируси кенг тарқалишига йўл қўйилмаяпти.
Европа Иттифоқининг наркотиклар ва наркомания бўйича мониторинг маркази бошлиғи Алекс Гусделнинг айтишича, иқтисодий қийинчиликлар оқибатида кўплаган давлатларда гиëҳвандликнинг олдини олиш ва гиëҳвандларни даволаш ишлари чеклангандир.
“Биз Чех республикасидаги гиëҳвандлик аҳволини айрим Европа Иттифоқи давлатларидагига таққослаганда аҳвол айни даражада эканига ва хатто Европа Иттифоқига аъзо бўлган баъзи бир давлатлардаги вазиятдан яхшироқ эканига амин бўлдик. Лекин Болгария, Руминия ва Болтиқ давлатларидаги гиëҳвандлик аҳволи ëмондир. Бу давлатлар гиëҳвандликнинг олдини олиш, гиëҳвандлар хақда мунтазам маълумот тўплаб бориш ва мониторинг ишлари учун кўпроқ вақт ва маблағ ажратиши зарур”, - деди Алекс Гусдел.
2000 йилда Европа Иттифоқи 2 миллион доллар ажратилган бир лойиҳани амалга оширишни бошлади. Мазкур лойиҳада номзод давлатларга улар ўзларининг гиëҳвандликка қарши фаолиятларини иттифоқнинг наркотиклар ва наркомания бўйича монаторинг маркази билан мувофиқлаштириши учун ëрдам бериш назарда тутилган.
XS
SM
MD
LG