Линклар

Кеча Югославия федерациянинг Черногория республикасида бўлиб ўтган парламент сайловларида президент Мило Жукановичнинг Демократик партияси ғолиб чиқди.


Бугун Жуканович қисқа кунлар ичида янги ҳукумат ташкил қилиши ва республикада барқарорликни мустаҳкамлаши хақда ваъда берди.
Сайловнинг дастлабки натижаларига кўра, Жуканов етакчилигидаги социалистлар Черногория парламентидаги 75 ўриндан 39тасини эгаллаганлар.
Социалистлар ўзлари якка ҳолда ҳукумат ташкил қила оладилар, аммо шунга қарамай, Жуканович этник албан партияларини ҳам ҳукуматга таклиф қилишини маълум қилди.
Черногория президенти Мило Жукановичнинг айтишига кўра, янги ҳукуматнинг асосий вазифаси республикадаги иқтисодий-ижтимоий муаммоларни ҳал этишдан иборат бўлади.
XS
SM
MD
LG