Линклар

Бугун Грузия президенти Эдуард Шеварднадзе хавфсизлик кучларига мамлакатда биронта ҳам чет эллик жангари қолмаслиги учун қўшимча чора-тадбирлар кўришга буйруқ берди.


Шеварднадзенинг айтишига қараганда, яқинда ички ишлар ва хавфсизлик вазирликлари томонидан ўтказилган амалиëтлар натижасида чет эллик жангариларнинг аксарияти Грузиядан чиқарилган. Аммо унинг қайд этишича, гумонли шахслар Панкиси дарасида ҳали ҳам яшириниб олган. Уларнинг қанчалиги номаълум.
Шу ой бошида Грузия ҳукумати 5 нафар чечен жангчисини Россияга топширди. Расмий Москва ҳозир Грузия хавфсизлик кучлари томонидан ушлаб турилган бошқа 8 нафар чеченистонлик жангчини ҳам ўзига топширилишини талаб этмоқда.
XS
SM
MD
LG