Линклар

Бугун АҚШнинг Яқин Шарқ ва ғарбий Осиë минтақаларидаги кучлари қўмондони, генерал Томми Франкс Анқарада Туркия ҳарбий амалдорлари билан олиб борилган музокараларда Ироққа қарши ҳужум қилинган тақдирда, Туркиянинг ҳарбий базаларидан ëки ҳаво худудидан фойдаланиш учун рухсат сўрамаганини билдирди.


Франкс АҚШнинг Европадаги кучлари қўмондони, генерал Жозеф Ралстон Туркия қуролли кучлари қўмондони, генерал Ҳилми Ўзкўк ва бошқа ҳарбий амалдорлар билан учрашдилар.
Франкснинг айтишига кўра, АҚШ маъмурияти Ироққа ҳужум қилиш тўғрисида аниқ бир қарорга келгани йўқ ва урушни четлаб ўтиш учун барча имкониятлардан фойдаланилади.
Америка генералининг қайд этишича, Анқарада олиб борилган музокаралар давомида Ироқ бўҳрони, Афғонистондаги вазият ва Кобулдаги Туркия қўмондонлик қилаëтган халқаро хавфсизлик кучлари масаласи муҳокама қилинган.
XS
SM
MD
LG