Линклар

Бугун Москвада АҚШ давлат котибиниинг қуролларни назорат қилиш ва халқаро хавфсизлик ишлари бўйича ўринбосари Жон Болтон стратегик барқарорлик ва оммавий қирғин қуроллари тарқалишига йўл қўймаслик масалалари хусусида музокаралар олиб борди.


Болтон Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Георгий Мамедов, хавфсизлик кенгаши котиби Владимир Рушайло ва бошқа расмийлар билан учрашиб, аксилтеррор кампания ва ядровий қуроллар тарқалишининг олдини олиш масалаларини кўриб чиқди.
Томонлар, шунингдек, шу ҳафта охирида Мексикада бўладиган халқаро конференция доирасида АҚШ президенти Жорж Буш ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида ўтказиладиган учрашувга тайëргарлик кўриш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.
XS
SM
MD
LG