Линклар

logo-print

БМТ агентлиги Афғонистоннинг айрим ҳудудларида қурғоқчилик давом этаëтгани оқибатида келаси йил мобайнида тахминан 4 миллион киши озиқ-овқат ëрдамига муҳтож бўлиши хақда огоҳлантирди.


Жаҳон озиқ-овқат агентлигининг билдиришига кўра, Бомиëн, Ўрўзгон ва Вардак вилоятларидаги қурғоқчилик – деҳқончилик ишларига катта зарар етказмоқда. Ташкилотнинг маълум қилишича, озиқ-овқат ëрдамига муҳтож бўлган 4 миллион аҳолидан тахминан 1 миллион 400 минг киши қишлоқ жойларида яшайди. Ноябр ойи ўртасида йўлларни қор қоплаши билан қишлоқ жойларига ëрдам етказиб бериш нихоятда қийин ëки имконсиз бўлиб қолади.
Жаҳон озиқ-овқат агентлиги қиш бошланишидан олдин Афғонистоннинг транспорт қатнови тахликали бўлган тоғли ҳудудларига 51 тоннали озиқ-овқат ëрдамини етказиб беришни режаламоқда.
XS
SM
MD
LG