Линклар

logo-print

Бугун Бишкекда БМТ бош котиби Кофи Аннан халқаро ҳамжамият Қирғизистондаги ички можароларга ечим топиш учун ëрдам бериши хақда ваъда қилди.


Марказий Осиë давлатларига расмий сафарини давом эттираëтган Аннан, БМТ яқинда сиëсий бўҳрон оқибатида пайдо бўлган кескинликни бартараф этиш учун Қирғизистон халқи билан биргаликда ишлашини қайд этди.
Аннан кеча Қирғизистон президенти Асқар Ақаев ва парламентнинг ҳар икки палатаси раислари билан музокаралар олиб борди. У, шунингдек, Бишкекда янги “БМТ уйи”ни очиш маросимида ҳам иштирок этди.
Душанбедаги мухбиримизнинг хабар беришича, БМТ бош котиби бугун Тожикистон пойтахтига ташриф буюрган.
Кофи Аннан ўзининг биринчи Марказий Осиë сафарини эртага Туркманистонда якунлайди.
XS
SM
MD
LG