Линклар

Бугун Тошкентда Ўзбекистон ва Польша президентлари музокаралар олиб борганларидан кейин икки мамлакат орасида ҳарбий соҳада ҳамкорлик қилишни ривожлантиришлари хақда баëнот бердилар.


Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга кўра, Ўзбекистон НАТОга аъзо бўлган Польша билан ҳарбий хизматчиларни тайëргарликдан ўтказиш ва информация алмашиш соҳаларида, шунингдек, терроризмга қарши курашда ҳамкорлик қилишни хоҳлайди.
Польша президенти Александр Квасневский, ўтган йилнинг 11 сентябрида содир этилган терактлардан кейин Ўзбекистон Америка ва НАТО билан ҳамкорлик қилаëтгани учун ўз миннатдорчилигини изҳор қилди.
Маълумингизки, Афғонистонда олиб борилаëтган аксилтеррор амалиëтлари олиб бориш учун Ўзбекистоннинг ҳарбий базаларида Америка қўшинлари жойлаштирилган.
Польша президенти Александр Квасневский,Польша кучлари ҳам Ўзбекистоннинг ҳарбий базаларидан фойдаланишга умид билдирди. Ҳозир Афғонистонда Польшанинг тахминан 100 нафар аскари бор.
XS
SM
MD
LG