Линклар

logo-print

БМТ ҳарбий инспекторлари гуруҳи раҳбари Ханс Бликс агар Ироқ раҳбарияти халқаро экспертлар билан ҳамкорликни йўлга қўйса, мамлакатга қарши ҳарбий ҳаракатлар олди олинишини қайд этди.


"Ироқликлар халқаро ҳамжамиятни оммавий қирғин қуролига эга эмаслигига ишонтириш учун биз билан ҳамкорлик олиб борсалар, ўйлайманки ҳеч қанақа уруш бўлмайди", - деб таъкидлади БМТ инспекторлар гуруҳи бошлиғи.
Бугун Москвада чиқиш қилган Бликс ўзи бошчилигидаги инспекторлар гуруҳи келаси икки хафта ичида Ироққа бориши мумкинлигини айтди. Аммо Бликс, бу ишлар БМТ Хавфсизлик кенгаши Ироқ бўйича янги резолюцияни қабул қилинганидан сўнг амалга ошрилиши кераклигини қайд этди.
XS
SM
MD
LG