Линклар

Бугун Германиянинг Хамбург шаҳрида 11 сентябр террор ҳужумларига алоқадорлиги гумон этилаётган Марокош фуқароси устидан маҳкама бошланди.


Германия ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралари маълумотларига кўра, 28 яшар марокашлик Мунир ал-Мутассадиқ "Ал-Қоида" террор ташкилоти аъзоси бўлган. Германия прокуратураси Мутасаддиқ ишини кўриб чиқиб, унга нисбатан жиноий иш қўзғатган эди. У учқичларни олиб қочиб, Нью-Йорк ва Вашингтон шаҳарларида террор ҳужумларини амалга оширган шахсларга молиявий ва техникавий кўмак берганликда айбланмоқда. Келаси йилнинг январ ойига қадар давом этадиган маҳкама жараёни давомида 160 гувоҳ кўрсатаси тингланади. Аммо Мутасаддиқ адвокатининг даъво қилишича, у АҚШдаги ҳужумлар ҳақида ҳеч нарса билмаган.
XS
SM
MD
LG