Линклар

Бугун Прагада Европа Иттифоқига қабул қилинадиган 10 давлат ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтяпти.


Унда номзод давлатларнинг иттифоққа қабул қилиниши якунловчи босқичлари мухокама этилмоқда. Чехия ташқи ишлар вазири Кирил Свободанинг айтишича, қишлоқ хўжалиги тармоқларига субсидиялар ва бюджет масалалари учрашув иштирокчиларининг диққат марказида бўлди. Шунингдек, ташқи ишлар вазирлари учрашувнинг якунловчи резолюциясини ҳам қабул қилишлари кутилмоқда. Кейинчалик ушбу резолюция Европа Иттифоқи раҳбариятига тақдим этилади. Эслатиб ўтамиз, Чехия, Польша, Венгрия, Словакия, Словения, Литва, Латвия, Эстония, Қибрис ва Мальта давлатларининг 2004 йилда Европа Иттифоқига қабул қилиниши кўзда тутилмоқда.
XS
SM
MD
LG