Линклар

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ ҚОШИДА ЯНГИ МАРКАЗ ИШ БОШЛАДИ


Ўзбекистон Миллий Университетининг журналистика факультетида янги телерадио студия ва Ахборот ресурс маркази очилди. Ушбу ўқув студияси фаолияти учун Очик жамият институти кўмак жамғармаси 40 минг доллар ажратган. Студия хамда мини-босмахона замонавий рақамли техника билан жиҳозланган. Ушбу студияда талабалар учун рақамли техника билан ишлаш бўйича ўқув курслари ва семинарлар ташкил этилади. Ахборот ресурс марказида Ўзбекистон Миллий Университети журналистика факультетининг веб-сахифаси яратилиши хам кўзда тутилмоқда.
XS
SM
MD
LG