Линклар

logo-print

«ОЗОД ОВОЗ» МУАССАСАСИ ТАЪСИС ЭТИЛДИ


Ўзбекистонда янги нодавлат-нотижорат мустақил «Озод овоз» муассасаси таъсис этилди. Маълумотларга кўра, Ўзбекистон қонунларига биноан тузилаëтган ҳар қандай янги ташкилотда камида 10 нафар таъсисчи бўлмоғи лозим. Аммо муассаса бундан мустасно. Муассасада хатто бир киши ҳам таъсисчи бўлиши мумкин. «Озод овоз» муассасаси эса уч нафар таъсисчи томонидан ташкил этилган. Улар: мустақил журналист, эндиликда эса муассаса раҳбари Бобомурод Абдуллаев, шоира Гулчеҳра Нуруллаева ҳамда бухоролик шоир Юсуф Жумаевдир.
«Озод овоз» муассасаси раҳбари Бобомурод Абдуллаевнинг Озодлик мухбирига айтишича, ташкилотнинг асосий вазифаси биринчи галда ўз фикрларини билдира олмаётган, ҳеч бўлмаганда мўъжазгина рисоласини чоп эттира олмаётган ёзувчи-шоирларга қўмак бериш, фильмни суратга олиш имконидан мосуво бўлган режиссёрлар учун шароит яратиб бериш ҳамда қамоқхоналарда сақланаётган журналистлар тақдири ҳақида кенг оммага маълумот етказиб беришдан иборат. Бундан ташқари муассаса эркин фикр билдирмоқчи бўлган ҳар қандай шахсга минбар яратиб беришни ҳам ўз зиммасига олган.
XS
SM
MD
LG