Линклар

ТАЛАБА-ЖУРНАЛИСТ ЎҚИШГА ҚАЙТА ТИКЛАНДИ


Жаҳон тиллар университетининг ҳорижий журналистика факультети талабаси ўқишга тикланди. Факультет декани Хислат Муҳаммадиевнинг Озодлик мухбирига маълум қилганларига кўра¸ Баҳодир Элибоев ўқишга тикланган.
Ўтган ой университет раҳбарияти Баходир Элибоевнинг уч фандан имтиҳондан ўта олмагани ва 30 соатдан зиёд дарс қолдирганлигини сабаб сифатида кўрсатиб¸ уни ўқишдан ҳайдаган эди. Лекин Баҳодир Элибоев ва унинг курсдошлари фикрича, у ўзи нашр этган деворий газетада Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаёти юзасидан танқидий мулоҳазалар билдиргани учун ўқишдан хайдалган эди.
XS
SM
MD
LG