Линклар

logo-print

ЎЗБЕКИСТОНДА ЯНГИ НАШРЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТАРТИБИ РАСМАН ТЎХТАТИЛДИ


Жорий йил октябрь ойидан бошлаб Ўзбекистонда янги мустақил нашрларни рўйхатга олиш тартиби расман тўхтатилди. Ўзбекистон матбуот ва ахборот бошқармаси вакилининг Озодлик мухбирига маълум қилишича, мазкур чора вақтинча жорий этилган. Бунга сабаб сифатида расмий яқинда ташкил этилган Матбуот ва ахборот бошқармасига янги нашрларни рўйхатдан ўтказиш ваколати берилмаганини келтирди. Айни пайтда мамлакатда газеталарни қайта рўйхатдан ўтказиш бўйича кенг миқёсли жараён бошланди. Маҳаллий кузатувчиларга кўра¸ ушбу чора ёрдамида ҳукумат расмийлари мустақил нашрлар сонини чеклаш ёхуд уларни умуман ёпиб ташлашни кўзламоқдалар. Маълумотларга қараганда¸қайта рўйхатдан ўтказиш жараëнида асосий эътибор мустақил нашр муассисининг молиявий аҳволига қаратилмоқда. Матбуот ва ахборот бошқармаси вакили қайта рўйхатдан ўтказиш режаси мавжудлигини тасдиқлади. Унинг айтишича, бу чоралар собиқ Матбуот қўмитаси Матбуот ва ахборот бошқармасига айлантирилгани боис амалга оширилмоқда.
XS
SM
MD
LG