Линклар

Филиппин президенти Глория Арройо ўтган тунги рейдлар натижасида Замбоангадаги портлашларни уюштирганликда гумон қилинаётган беш киши ҳибсга олинганини маълум қилди.


Беш киши ўтган пайшанбада икки дўконни, якшанба кечаси эса католик черковни портлатганликда гумон қилинмоқда. Эслатиб ўтамиз, биринчи ҳодиса натижасида 7 киши нобуд бўлган, 152 одам яраланган, иккинчиси натижасида эса 1 одам нобуд бўлган ва 18 одам тан жароҳатлари олган эди.
Арройонинг айтишича, ҳибсга олинганлар “Абу Сайяф” ҳарбий исломий гуруҳи аъзоларидир. Улар яна бир ҳужумга тайёргарлик кўраётганларида қўлга олинганлар.
XS
SM
MD
LG