Линклар

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси ҳодими Афғонистонда инсон ҳуқуқларининг поймол этилаётганини кузатиб борувчи махсус халқаро комиссия таъсис этилиши лозимлигини таъкидлади.


Покистонлик ҳуқуқшунос Асма Жаҳонгир бундай фикрни Афғонистон бўйлаб 10 кунлик сафари якунида билдирди. Унинг айтишича, мамлакатда зўравонлик ҳоллари ҳамон кўп бўлса-да, инсон ҳуқуқларига оид умумий вазият аста-секин яхшиланмоқда. Ҳуқуқшунос агар зўравонлик жазоланмаса, уни тўхтатиб бўлмайди, дер экан, жазолаш масаласини тезда кўриб чиқиш лозимлигини қайд этди.
Асма Жаҳонгир БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиясига ҳисобот беражагини маълум қилар экан, сўнгги 23 йил давомида Афғонистонда рўй берган инсон ҳуқуқларини топташ ҳолларини рўйхатга оладиган ва уларга оид ҳужжатларни йиғадиган махсус халқаро комиссия тузилиши лозимлигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG