Линклар

Сеул ва Пхеньян Шимолий Кореянинг ядровий қурол дастури юзасидан бошланган шов-шувни тинч йўл билан ҳал этишга келишиб олдилар.


Бу Шимолий Корея пойтахти Пхеньянда тўрт кун давом этган икки томонлама музокаралар натижасидир.
Бироқ маълумотларга қараганда, Шимолий Корея раҳбарияти ядровий қурол ишлаб чиқаришни тўхтатиш ҳақида ваъда бермаган.
Эслатиб ўтамиз, бир ҳафта олдин АҚШ раҳбарияти Шимолий Корея ядровий қуролга эга эканлигини тан олганини маълум қилган эди. Бу эса Пхеньян ва АҚШ ўртасида 1994 йилда имзоланган шартнома ва бошқа халқаро битимларга зиддир.
XS
SM
MD
LG