Линклар

logo-print

Россия прокуратураси мухожиратда яшаётган молиявий магнат Борис Березовскийни Россиянинг энг йирик автозаводи – АвтоВАЗда ишлаб чиқарилган автомашиналарнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланганликда айблади.


Бош прокурор ўринбосари Владимир Колесниковнинг маълум қилишича, Березовский муовинлари, АвтоВАЗ ходимлари Бадри Патаркатсишвили ва Юрий Дубовларга ҳам айни айбловлар қўйилган.
Ҳар уччала киши 1994-95 йилларда АвтоВАЗдан 2 минг автомашина ўғирлаб, уларни Россиядаги автодилерларга сотганликда айбланмоқда.
Колесников ҳар уччала кишининг ҳибсга олиниши суд томонидан тезда кўриб чиқилишини билдирар экан, Буюк Британия раҳбарияти Березовскийни Россияга экстрадиция қилишга рози бўлишига шубҳа йўқ, деб айтди.
Березовский ҳозирги вақтда Лондонда яшамоқда. Барча айбловларни у сиёсий сабабларга кўра қўйилган, деб инкор этиб келган.
XS
SM
MD
LG