Линклар

logo-print

Россия ташқи ишлар вазирлиги Беларус расмийларининг бугунги ҳаракатларидан ташвиш билдирди.


Россиянинг “Ўнг кучлар иттифоқи” раҳбарлари Борис Немцов ва Ирина Хакамада “Россия-Беларус: янги интеграция” мавзуида бўлиб ўтаётган конференцияда қатнашиш учун бугун Минскка борган эдилар. Беларус хавфсизлик хизмати ходимлари иккала сиёсатчини аэропортда ҳибсга олдилар.
Беларус хавфсизлик хизмати ходимлари Немцовга тегишли катта миқдордаги пул ва “Беларусдаги вазиятни беқарорлаштирадиган адабиёт” топганларини айтганлар. Немцов эса хавфсизлик хизмати ходимлари унинг ёнига пул солиб қўйишга уринганларини таъкидламоқда.
Икки россиялик сиёсатчи автомашинада бошқа аэропортга олиб борилиб, Москвага учаётган самолётга ўтқизиб юборилганлар.
Россия ташқи ишлар вазирлиги вакили Борис Малахов Беларус раҳбариятидан ҳодисага тушунтириш беришни талаб қилди. Ўз баёнотида расмий мазкур ҳодиса Россия-Беларус иттифоқини барпо этиш жараёнига соя солди, деб таъкидлади.
XS
SM
MD
LG