Линклар

АҚШ Давлат котибининг ёрдамчиси Уильямс Бёрнз бугун Исроил ва Фаластин раҳбарлари билан тинчлик музокараларини давом эттириш мақсадида Қуддусга борди.


Бёрнзнинг Исроил ташқи ишлар вазири Шимон Перес билан учрашиб, АҚШ илгари сураётган тинчлик ўрнатиш режасини муҳокама қилиши кутилмоқда.
Айни вақтда Исроил телевидениеси орқали чиқиш қилган Исроил мудофаа вазири Беньямин Бен-Элизер можарони дипломатик йўл билан ҳал этишга даъват этди. У Исроил ҳарбий имкониятларнинг барчасидан фойдаланиб бўлди, деб таъкидлади.
XS
SM
MD
LG