Линклар

Бугун Ироқ ташқи ишлар вазири Нажи Сабрининг айтишига қараганда, Ироқни қуролсизлантириш хақдаги АҚШнинг янги резолюция лойиҳаси Бағдодга ва БМТга қарши уруш эълон қилганини англатади.


Сабрига кўра, Қўшма Штатлар Ироққа ҳужум қилиш учун баҳоналар топишга уринмоқда. У резолюция лойиҳасини халқаро ҳамжамиятга нисбатан ҳақоратдир, деб атади.
Кеча Қўшма Штатлар ўзининг қайта ëзиб чиқилган резолюция лойиҳасини БМТ хавфсизлик кенгашига тақдим қилди.
Россия ва Франция резолюция лойиҳасига қарши эканини маълум қилди. Аммо Британия Ироқнинг оммавий қирғин қуролларини йўқ қилишга қаратилган лойиҳани қўллаб- қувватлашини билдирди.
АҚШнинг янги резолюция лойиҳаси ҳарбий инспекторлардан, агар Ироқ ҳукумати улар билан тўлиқ ҳамкорлик қилмаса, БМТ хавфсизлик кенгашини бундан хабардор этишни талаб қилади. Шундан сўнг БМТ хавфсизлик кенгаши вазиятни муҳокама қилади.
XS
SM
MD
LG