Линклар

logo-print

Жаҳоннинг кўплаган давлатлари ва ташкилотлари Москвада кишилар гаровга олинганини халқаро теракт сифатида қораламоқдалар.


Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо бўлган деярли барча давлат буни қоралади. Қозоғистон ва Ўзбекистон президентлари Россия президенти Владимир Путинга телеграммалар йўллаб, Москвадаги бўҳрон юзасидан ўз хавотирларини баëн қилдилар.
Грузия президенти Эдуард Шеварднадзенинг айтишига қараганда, Москвада кишилар гаровга олингани - халқаро террорчилар томонидан содир қилинган яна бир жиноятдир.
Болтиқ давлатлари ҳам терактни қоралади ва гаровдаги кишиларнинг хавфсизлиги хусусида хавотир олаëтганини билдирди.
Германия канцлери Герхард Шройдернинг таъкидлашича, халқаро ҳамжамият терроризмнинг жамиятларга таҳдид этишига тоқат қилмайди.
Европа Иттифоқи Россия ҳукуматининг гаровдаги кишиларни озод қилиш йўлида олиб бораëтган ишларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Қўшма Штатлар маъмуриятига кўра, бегуноҳ кишиларнинг ғаровга олинишини ҳеч қандай мақсад оқлай олмайди.
XS
SM
MD
LG