Линклар

logo-print

Бугун чеченлар 50дан ошиқ кишини, шу жумладан 15 нафар ëш болани озод қилдилар, аммо театр биносида юзлаган кишилар ҳали ҳам гаровда ушлаб турилмоқда.


Чеченлар, агар ўзларидан бирон бир кишига тан жароҳати етказилса, гаровда ушлаб турилганлардан 10 кишини отиб ўлдиришлари хақда огоҳлантирдилар. Улар Россия қўшинларининг Чеченистондан олиб чиқилишини талаб этмоқдалар.

Россия президенти Владимир Путиннинг айтишига кўра, Москва театрида кишиларни ғаровда ушлаб турган шахслар – узоқ йиллар давомида Чеченистонда терактлар содир этган жиноятчилардир.
Президентга кўра, ҳозир Москва милицияси ва хавфсизлик кучларининг асосий вазифаси ғаровдаги кишиларнинг ҳаëтини қутқаришдан иборатдир.
XS
SM
MD
LG