Линклар

Россия федерал хавфсизлик хизматининг расмий вакили Сергеи Игнатенка, кеча тунда Москва театрида юзлаган кишиларни гаровга олган бир гуруҳ чеченлар 20 ëшли бир аëлни отиб ўлдирганини тасдиқлади.


Итар-Тасс ахборот агентлиги хабарига кўра, чеченлар бинога бостириб кирганидан қисқа вақт ўтгандан сўнг, аëлни ўлдирган бўлиши мумкин. Аëл театр биносига кираëтган ëки чеченлардан қочаëтган пайтда ўлдирилдими, бу аниқ эмас.
Тахминан бир соат олдин, кишиларни гаровга олган чеченлар бинодан қочиб чиқишга улгурган икки нафар қизга қарши ўт очдилар. Қизларга жароҳат етмади.
Москва томонидан тайинланган Чеченистон ҳукуматининг бошлиғи Аҳмад Қодиров ҳозир театр биноси яқинида тургани билдирилди.
Бугун Россия депутати Иосеф Кобзон театр биносидаги чеченлар билан гаплашди ва улар, агар Қодиров ўзларига топширилса, гаровдагилардан 50 кишини озод қилишларини айтганлар.
XS
SM
MD
LG